21 Август 2021 йил 389

Тошлоқ туманида хонадондан велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди

 

Тошлоқ тумани. 18 июль куни Ахшак МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 июль кунидан 18 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб яшаш хонадони ҳовлисида турган нарҳи 400.000 сўмлик, “Урал” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.Ф содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech