Тошлоқ туманида 2 бош қорамол алдов йўли билан қўлга киритилди
Тошлоқ тумани. 2020 йилнинг октябрь ойида Э.А. таниши У.Х.нинг яшаш хонадонига келиб, сотмоқчи бўлган икки бош қорамолини 7.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, пулини бир ой муддатда беришини айтиб, қора молларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати