Тошлоқ туманида фуқаронинг 21 900 АҚШ доллари ҳамда 167 000 000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Тошлоқ тумани.2019 йилнинг куз ойларида фуқаро П.А. таниши М.Э.нинг ишончига кириб, 900 АҚШ доллари ва 159 200 000 сўм эвазига арзон нархда мусодара қилинган маҳсулотлардан олиб беришни, 7.800.000 сўм ва 7 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар эвазига Фарғона шаҳридаги уйлардан бирини олиб беришини, 7.500 АҚШ доллари ва нархи 6.000 АҚШ долларилик “Spark” автомашинаси эвазига Марғилон шаҳар буюм бозоридан 3 дона савдо шахобчаси олиб беришини ва 500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали жарима майдонида сақланаётган автомашинасини олиб чиқиб беришини айтиб, жами 21 900 АҚШ доллари ҳамда 167 000 000 сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сафлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати