Тошкент шаҳрига юборилаётган қуруқ чой ичидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди
14 май куни Қўқон шахар ИИО ФМБ ТЭҚКБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Б. Моварауннахр кўчасида жойлашган Қўқон-Тошкент йўналишида қатновчи автомашиналар тураргоҳида турган ҳайдовчи К.С.га танишига целофан пакетда куруқ чой ва озиқ-овқат маҳсулотларини бериб қўйишни айтиб қуруқ чой қутисига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини солиб берган вақтида буни ҳайдовчи К.С. сезиб қолиб ИИБ ходимларига хабар бериши оқибатида ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатга кўра жиноий қилмишини охирига етказа олмаган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати