19 Май 2021 йил
332
Танишини кўп миқдордаги дори маҳсулотларини алдов йўли билан ўзлаштирган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 2018 йилнинг июль ойида С.Х. таниши К.Қ.нинг ишончига кириб, жами нархи 236.000.000 сўмлик чет давлатда ишлаб чиқарилган дори воситаларини қиммат нархда сотиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган дори воситаларини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжиларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати