Сўх туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс ИИБ томонидан қўлга олинди
Сўх тумани. 16 май куни Ҳазрат Али МФЙ ҳудудида яшовчи Ш.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 май кунидан 16 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, молхонасида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик бир бош қора молини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сўх тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинма томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Ф. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган,
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати