11 Ноябр 2020 йил
356
Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
10 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1 қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган О.Н.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати