27 Ноябр 2020 йил 388

Риштон ва Данғара туманларида қидирувдаги шахслар ушланди

 

26 ноябрь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Н.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Данғара тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "б" бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган П.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech