26 Январ 2021 йил 369

Риштон туманидаги хусусий корхонадан 6.300.000 сўм пулларни ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди

 

Риштон тумани. 2020 йилнинг 11 декабрь куни М.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 декабрь кунидан 11 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига қарашли Минор МФЙ ҳудудида жойлашган хусусий корхонасига дераза ойнаси орқали ғайриқонуний равишда кириб, омборхонасида бўлган 6.300.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, жами нархи 15.720.000 сўмлик мулкларини қасддан синдириб нобуд қилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро М.А ва А.И.лар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech