5 Декабр 2020 йил 346

Риштон туманида вояга етмаган шахс талончилик содир этди

 

Риштон тумани. 02 декабрь куни вояга етмаган А.А. вояга етмаган Х.О.ни хаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J-6” русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech