19 Ноябр 2020 йил 408

Риштон туманида темир маҳсулотларини арзон олмоқчи бўлган фуқаро 30.000 АҚШ долларига алданди

Риштон тумани. 2020 йилнинг июнь ойида фуқаро С.Х. таниши К.Б.нинг ишончига кириб, 30.000 АҚШ доллари эвазига арзон нархда Қирғизистон Республикасидан темир маҳсулотларини олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритиб, ўз эҳиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech