22 Август 2020 йил
432
Риштон туманида “Камаз” автомашинаси ағдарилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Риштон тумани. 21 август куни фуқаро М.А. бошқарувидаги “Kaмaз” русумли автомашинасини Учариқ МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, автомашина бошқарувини йўқотиб, ағдарилиши оқибатида М.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Шунингдек, автомашинада бўлган йўловчи И.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати