Риштон туманида икки аёл 13.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларни алдов йўли билан қўлга киритди
Риштон тумани. 2020 йилнинг 11 октябрь куни Юқори Авазбой МФЙ ҳудудида яшовчи И.О. исмли аёл ИИБга мурожааат қилиб, унда 2020 йилнинг 13 сентябрь куни икки нафар номаълум аёллар яшаш хонадонига келиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали сотмоқчи бўлган тилла-тақинчоқларини 13.000.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, тилладан ишланганлигини текшириб сўнг пулларни беришини айтиб, тилла-тақинчоқларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Т.А. ва Т.Ш. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати