19 Май 2021 йил 352

Риштон туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган шахс қўлга олинди

 

Риштон тумани. 14 май куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қошқайрон МФЙ ҳудудида яшовчи Ҳ.А. 250.000 сўм эвазига “гашиш” гиёҳвандлик  моддасини сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech