21 Апрел 2021 йил 300

Риштон туманида 2 нафар шахс фуқаронинг уяли телефон аппарати ва бошқа буюмларини тортиб олишди

Риштон тумани. 18 апрель куни М.А. ва қўшниси Т.И.лар бир гуруҳ бўлиб, Чек Насриддин маҳалла ҳудудида Т.Ж.нинг нархи 1.000.000 сўмлик “Alcatel” русумли телефон аппарати, нархи 150.000 сўмлик курткаси ва нархи 50.000 сўмлик оёқ кийимини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech