11 Июл 2020 йил
440
Риштон туманида мотоцикли билан бетон тўсиққа урилган ҳайдовчи вафот этди
Риштон тумани. 09 июль куни фуқаро Т.З. “Восход” русумли мотоциклини Оқтомир МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати