14 Апрел 2021 йил
350
Қозоғистон Республикасига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 7.626.000 сўм пулларни қўлга киритди
Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 10 сентябрь куни М.Э. Р.З. исмли аёлнинг ишончига кириб, 7.626.000 сўм эвазига фарзандини Қозоғистон Республикасига ўқишга олиб киришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати