Олтиариқ туманидаги компьютер ўйингоҳидан “Асer” русумли ноутбукни ўғирлаган шахс аниқланди
Олтиариқ тумани. 17 январь куни фуқаро Ғ.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 январь куни соат 15:00 ларда номаълум шахс ўзига тегишли Бозорбоши МФЙ ҳудудида жойлашган компьютер ўйингоҳидан нархи 2.500.000 сўмлик “Асer” русумли ноутбукини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Ш.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати