24 Ноябр 2020 йил 528

Олтиариқ туманида ўғирлик жиноятини содир қилган аёллар қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 31 октябрь куни фуқаро Р.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 29 октябрь куни номаълум шахс Бозорбоши қўчасида жойлашган кийим-кечак савдо бозоридаги раста ёнида қаровсиз қолдирилган 3.500.000 сўм миқдорида пуллари солинган сумкасини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни Б.М. ва Х.М.  исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, Х.М. исмли аёл суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech