16 Июл 2021 йил 472

Олтиариқ туманида “Niva” русумли автомашина салонидан аккумляторни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 12 июль куни Тегирмонбоши МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро А.Х. ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 июль кунидан 10 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз ҳолда “Niva” русумли автомашинаси салонида бўлган нарҳи 480.000 сўмлик аккумляторини яширин равишда ўғирлаганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Л. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech