13 Март 2021 йил 211

Олтиариқ туманида “кўкнори сомони” сақлаган шахс қўлга тушди

Олтиариқ тумани. 08 март куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Юксалиш кўчасида яшовчи Т.Ф.нинг  яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги шкаф тепа қисмида “кўкнори сомони” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech