11 Март 2021 йил
309
Олтиариқ туманида хурмо меваларини сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 28 ноябрь куни М.Ж. У.И.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган хурмо меваларини 8.129.500 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни икки ой муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган хурмо меваларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати