Олтиариқ туманида “Nexia-3” русумли автомашинасини сотиб олиб пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 2020 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро Т.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг ноябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 8.500 АҚШ долларлик “Nexia-3” русумли автомашинасини сотиб олишга келишиб, автомашинасини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан автомашинани қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Ў.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати