Олтиариқ туманида 4 нафар талончи қўлга тушди
Олтиариқ тумани. 10 май куни Р.М., А.Р. вояга етмаган М.Х ва И.Ш.лар бир гуруҳ бўлиб, Ўзбекистон кўчасида жойлашган ҳиёбон боғида Б.И.ни қўлида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А6” русумли уяли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.М., А.Р., вояга етмаган М.Х ва И.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати