26 Апрел 2021 йил 348

Олтиариқ туманида 17.000 АҚШ доллари эвазига фуқароларни чет давлатга ишлаш учун жўнатмоқчи бўлган аёл жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 2015 йилдан 2019 йилга қадар бўлган вақт оралиғида М.Г. исмли аёл  таниши Э.А.нинг ишончига кириб, танишлари орқали 17.000 АҚШ доллари эвазига ўзи ва яқин қариндошларини Жанубий Корея Республикасига ишга юборишни айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech