Олтиариқ туманида 13 миллион сўмлик олма маҳсулотларини сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Олтиариқ тумани. 06 январь куни Беглар МФЙ ҳудудида фуқаро Р.М. таниши С.Ф.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган жами 13.200.000 сўмлик ўн икки тонна олма маҳсулотларини сотиб олишга келишиб, олма маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини бир кун муддат ичида беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган мева маҳсулотларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати