8 Июл 2021 йил 311

Олтиариқ туманида ҳўл мева маҳсулотлари олиб беришликни ваъда қилиб, 22.000.000 сўмлик яшикларни қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Олтиариқ тумани. 2021 йилнинг июнь ойида М.Х. Н.А.нинг ишончига кириб, ҳўл мева маҳсулотлари олиб беришлигини айтиб, 22.000.000 сўмлик яшикларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган яшикларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech