Олтиариқ туманида талончилар қўлга олинди
Олтиариқ тумани. 06 февраль куни вояга етмаган Н.Р., Т.Х., М.М., С.М. ва Т.Х.лар бир гуруҳ бўлиб “Spark” русумли автомашинасида Янгитурмуш МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётиб, йўл четида турган вояга етмаган А.Д.ни олдида тўхташиб, унга чақиришганда келмаётганини баҳона қилишиб у билан гап талашиб, А.Д.ни эгнидаги камзулининг чап чўнтагида бўлган нархи 4.100.000 сўмлик “Samsung A-31” русумли уяли телефон апаратини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати