6 Апрел 2021 йил 760

“Nexia-2” автомашина ҳайдовчиси зовурга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Фурқат тумани. 03 апрель куни фуқаро Ш.Н. “Nexia-2” русумли автомашинасини Қушчи қишлоғида бошқариб кетаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб кетиши оқибатида ҳайдовчи Ш.Н. ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, автомашинада бўлган йўловчи Ғ.И. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!


Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech