Марғилон шаҳридаги тўйхоналарнинг бирида қиморхона ташкиллаган шахс жавобгарликка тортилди
Марғилон шаҳри. 26 январь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида, фуқаро Р.Н. Узумзор МФЙ ҳудудида жойлашган тўйхонада иш юритувчи лавозимида ишлаб, ушбу тўйхонада танишлари С.Р ва бошқаларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, 36 дона қутида ўйин қартаси ва 1.756.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Р.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати