Марғилон шаҳрида уста уй эгасини тунади
Марғилон шаҳри. 01 ноябрь куни Тут таги МФЙ ҳудудида яшовчи М.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, унда 31 октябрь куни соат 16:30 ларда номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон меҳмонхонасидаги шкаф ичида бўлган 2.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Т. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, гумон қилинувчи К.Т. жабрланувчи М.Ф.нинг яшаш хонадонида уста бўлиб ишлаганлиги ва жабрланувчи уй юмушлари билан чалғиган вақтида меҳмонхонасида бўлган шкафдан 2.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганлиги сабабли жиноят иши ЖКнинг 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати