20 Июл 2020 йил 429

Марғилон шаҳрида “Matiz” автомашинасини ижарага олиб, кейин бошқа фуқарога сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 2020 йил март ойида фуқаро Д.Қ. таниши Н.А.ни ишончига кириб, “Matiz” русумли автомашинаси учун ҳар ой 600.000 сўм ижара ҳақи тўлашини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга 2.850 АҚШ доллар эвазига сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 



 

 

 

Text to speech