26 Апрел 2021 йил 362

Марғилон шаҳрида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Марғилон шаҳри. 17 апрель куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бахрин МФЙ ҳудудида яшовчи У.У. яшаш хонадонида танишлари 6 нафар шахсларга қимор ўйнашлари учун шароит яратиб қиморхона ташкил этганлиги аниқланиб, “ДБК” номли ўйин қартаси, 4 дона суяк ошиқлари, 5 дона ошиқ отиш учун мўлжалланган махсус идиш ва 537.000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми (қиморхона ташкил этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)да кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан  махрум қилиш билан жазоланади.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech