3 Июл 2020 йил 469

Марғилон шаҳрида фуқарони алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Марғилон шаҳри. 11 июнь куни фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида номаълум шахс  ишончига кириб, “Mercedes Benz Vito” русумли автомашинасини 7.200 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, 2.900 АҚШ доллари пулларни бериб, қолган пулларни кейинчалик беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан автомашинани бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноятни А.А. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси бегона шахслар билан олди-берди қилмасликларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

   

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech