13 Июн 2020 йил
390
Марғилон шаҳрида фирибгарлик жиноятини содир қилиб, қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
11 май куни Марғилон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган У.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати