9 Апрел 2021 йил 417

Марғилон шаҳрида фарзандини Корея давлатига ишга жўнатмоқчи бўлган аёл фирибгарга алданди

 

Марғилон шаҳри. 2019 йил ноябрь ойида М.А. К.М. исмли аёлнинг ишончига кириб, 2.400 АҚШ доллари эвазига фарзандини Корея давлатига ишга олиб киришини айтиб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech