11 Июн 2020 йил
382
Марғилон шаҳрида “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқарони уриб юбориши оқибатида вафот этди
Марғилон шаҳри. 09 июнь куни фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини А.Яссавий кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган О.А.ни уриб юбориши оқибатида О.А. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати