Марғилон шаҳрида 14 миллион сўмлик қушларни сотиб олиб, пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Марғилон шаҳри. 2020 йилнинг 30 декабрь куни фуқаро М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи ҳар бир донаси 1.000.000 сўмлик ўн тўрт дона “Неразлучка” номли қушларини сотиб олишга келишиб, кушларини олиб кетиб, пулларини икки кун муддат ичида бершни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро З.Ф. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати