22 Апрел 2021 йил
363
Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
21 апрель куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган З.А. ни Марғилон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати