30 Август 2022 йил
412
Қўқон шаҳар ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Қўқон шаҳар ИИБ ППХ ва ЖТСБ 2-минтақавий худуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати