27 Феврал 2021 йил
428
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олди
26 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Х.А.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Д.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати