13 Июн 2020 йил
452
Фурқат туманида фуқарони тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кирмоқчи бўлган шахс фирибгар бўлиб чиқди
Фурқат тумани. 2020 йилнинг февраль ойида Томоша қишлоғида яшовчи Т.Ж. фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, турмуш ўртоғи М.Ф.ни 1.000.000 сўм эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга олиб кириб қўйишини айтиб, фирибгарлик билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати