Фарғонада Ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговдан яширинган 3 нафар шахсларни қўлга олишди
31 май куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари ҳамкасблари билан биргаликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинми томонидан қидирувда бўлган К.Р.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган К.О.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Бундан ташқари, Риштон туман ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган Н.Қ.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати