28 Май 2020 йил
358
Фарғонада қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. Фаробий кўчасида яшовчи Х.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 май куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган нарҳи 750.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни З.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати