15 Август 2020 йил 343

Фарғонада 8.000 АҚШ доллари эвазига танишини Жанубий Корея Республикасига жўнатишга ваъда берган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Фарғона тумани. 2017 йилнинг декабрь ойида фуқаро М.М. таниши Ж.М. нинг ишончига кириб,  8.000 АҚШ доллари эвазига укаси Т.Ж.ни 2 ой муддатда жанубий Корея Республикасига ишлаш учун жўнатишни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига  сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш ” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech