Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги чекка ҳудудларда “Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолият юритмоқда
Маълумки, 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлатларга чиқишлари хорижга чиқиш биометрик паспорти билан амалга оширилмоқда.
Бағдод туманининг олис “Амиробод” ҳамда “Чек-сарой” МФЙлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан “Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирга қадар жами 300 нафарга якин фуқаролардан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун талабномалар қабул қилинди.
Республикада ягона бўлган мазкур сайёр хизмат тури “ГАЗЕЛЬ” русумли замонавий автомобиль таркибига жойлаштирилган бўлиб, малакали мутахассислар ва барча зарурий техник қурилмалар билан таъминланган. Энг асосийси, ушбу қулайликдан маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар ҳам миннатдор бўлишмоқда.
Шунингдек тадбир давомида сайёр қабуллар ҳам ташкил этилиб, фуқароларнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги муаммолари ҳал этилди. Зарур ҳолларда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январь ойида “Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш сайёр хизмати” томонидан
25 мингга нафарга яқин Сўх тумани аҳолиси учун хизмат кўрсатилди.
Албатта, бу каби саъйи-ҳаракатлар вилоятимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати