11 Март 2021 йил
355
Фарғона вилоятида ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди
10 март куни Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандларида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган В.Х.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Бағдод тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Р.ни Бувайда тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати