23 Июл 2021 йил
367
Фарғона вилоятида терговдан яширинган шахслар қўлга олинди
23 июль куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.Б.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати