5 Март 2021 йил 443

Фарғона вилоятида “Қидирув” тезкор тадбири давомида икки нафар шахс қўлга олинди

 

03 март куни Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.Х.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Х.О.ни Қувасой шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech