29 Декабр 2020 йил 530

Фарғона вилоятида адолатдан яширинган икки аёл ва икки эркак қўлга олинди

28 декабрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.М.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Х.Ж.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 244-моддаси прим 2-моддаси 1-қисмида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.З. ва Э.З. исмли аёлларни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech